Ўзбекистон | 10:26 / 21.04.2024
8691
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда аҳоли зичлиги кўрсаткичлари ошаётгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача ҳисобланган аҳоли сони сўнгги бир йилда 2 кишига ортган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 82,3 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача қарийб 2 кишига ортган.
2023 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистонда 1 квадрат километр ер майдонига 80,6 киши тўғри келган.