Ўзбекистон | 11:54 / 22.04.2024
3098
1 дақиқада ўқилади

Айрим божхона тўловларини амалга ошириш тартиби ўзгарди

Чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганини ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин бўлади.

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат чегара ўтказиш пунктларида давлат назоратидан ўтказиш тартиботлари такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзгаришларга мувофиқ:

божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг ҳам тўлаш мумкин;
чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига кирганини ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин бўлади.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2024 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид