Россия қўшинлари Харкивдаги телеминорага зарба берди
Оқибатда телеминоранинг 1/3 қисми қулади, телесигнал билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлгани таъкидланмоқда.
Россия Қуролли кучлари Украинанинг Харкив шаҳридаги телеминорага зарба берди.
Қайд қилинишича, Россия Қуролли кучлари Москва вақти билан тахминан 16:36 да зарба бериб, Деревянко кўчасида жойлашган миноранинг учдан бир қисмини қулатган. Таъкидланишича, конструкцияга Украина ҳаво мудофааси (ҳаво ҳужумидан мудофаа) алоқа антеннаси ўрнатилган.
Харкив вилояти ҳарбий бошқармаси берган маълумотга кўра, зарбадан кейин телевизион сигналда узилишлар бошланган, аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган.
Украинанинг Россияга яқин жойлашган еттита ҳудуди бир неча кунлардан бери русларнинг ракета зарбаларидан жабр кўрмоқда. Булар Харкив, Одесса, Херсон, Запорижжя, Чернигив, Суми ва Днипропетровск областларидир.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024