Telegram аккаунтларини ўғирлашнинг янги усули аниқланди
Фирибгарлар «техник қўллаб-қувватлаш хизмати ходими» ниқоби остида фойдаланувчи аккаунтини ўғирлаш учун янги усулни ўйлаб топишди.
Фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларининг аккаунтларини янгича усулда ўғирлаётгани аниқланди. Бу ҳақда РБК ёзди.
Қайд қилинишича, «техник қўллаб-қувватлаш хизмати ходими» ниқоби остидаги фирибгарлар фойдаланувчи билан боғланиб, аккаунтни ўчириш сўрови юборилгани ва уни бекор қилиш учун махсус шаклни тўлдириш кераклигини маълум қилади.
Фойдаланувчи ҳавола орқали Telegram дизайнини такрорлайдиган фишинг сайтга киради. У ерда ундан телефон рақами ва хавфсизлик кодини киритиш сўралади. Шундан сўнг, фирибгарлар жабрланувчининг аккаунтига эга бўлишади.
Таъкидланишича, фишинг сайти фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотларни дарҳол текширади. Агар улар нотўғри бўлса, хатолик ҳақидаги хабар пайдо бўлади.
Мутахассисларнинг эслатишича, ҳеч ким Telegram аккаунтини ўчиришни талаб қила олмайди. Бу ҳақдаги барча хабарлар, жўнатувчидан қатъи назар, сохта экани таъкидланмоқда. Фақат фойдаланувчининг ўзи хизмат созламаларида профилни ўчириб қўйиши мумкин.
Мавзуга оид
18:26 / 23.12.2024
Telegram 2024 йилда 1 миллиард доллар даромад қилди
18:25 / 13.12.2024
КХДР фуқаролари АҚШ компанияларига ёлланиб, сохта исмлар ортидан пул топгани маълум бўлди
20:54 / 12.12.2024
Telegram 2024 йилда 15 миллиондан зиёд канал ва гуруҳларни блоклади
21:19 / 09.12.2024