Ўзбекистон | 15:34 / 24.04.2024
4756
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид