Ўзбекистон | 10:10 / 25.04.2024
3089
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этяпти.

2024 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Статистика агентлиги маълумотларга кўра, бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 фоизига етган.

Маълумот учун, 2024 йил 1 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда - 2,7 фоиз.

Ундан кейинги ўринларни доимий аҳоли сони ўсиши мос равишда 2,5 фоиз ҳамда 2,2 фоизни ташкил этган Сурхондарё вилояти ва Наманган вилояти эгаллади.

Мавзуга оид