Жаҳон | 11:30 / 30.04.2024
4933
2 дақиқада ўқилади

Россия Белгород вилоятида ҳарбий аэродром қурмоқда

Мустақил матбуот Украина билан чегарадан 75 км узоқликда янги ҳарбий аэродром қурилиши ҳақидаги ижтимоий тармоқлар маълумотларини тасдиқловчи сунъий йўлдош суратларини эълон қилди. 

Ил-76 Фото: Petrov Sergey/Russian Look/picture alliance

Мустақил матбуот хабарига кўра, Россия расмийлари Белгород вилоятида янги ҳарбий аэродром қуришни бошлаган. 29 апрел, душанба куни медиа-компаниялар Алексеевка шаҳридан 9 км ғарбда ва Россия Федерацияси кенг кўламли урушни давом эттираётган Украина билан чегарадан 75 км узоқликда жойлашган қурилиш майдонининг сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди. 

Хабарларда айтилишича, аэродромнинг учиш-қўниш йўлаги узунлиги тахминан 1800 м бўлиши мумкин, бу Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётларини қабул қилиш ва жўнатиш имконини беради. 

Алексеевка яқинидаги янги аэродром 

Шу тариқа журналистлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган маълумотни тасдиқлади. Мустақил матбуот RedIntelPanda OSINT-аккаунти маълумотларига асосланган, у шу куни X’да Белгород вилоятида ҳарбий логистика маркази қурилиши ҳақида ёзган эди. Унинг маълумотига кўра, 2023 йил июл ойида бу ерга йўл қурилган ва қиш бошланишига қадар учиш-қўниш йўлагининг схемаси деярли якунланган, апрел ойида эса йўл қопламаси ётқизилган. 

Матбуот хабарига кўра, Россия Қуролли кучларининг муҳим логистика маркази Белгород вилоятидаги Алексеевкада жойлашган. 

Мавзуга оид