Ўзбекистон | 20:11 / 30.04.2024
17868
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Акмал Мирзаев бунгача Сардоба тумани ҳокими эди. 

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Акмал Арзиевич Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди

Акмал Мирзаев 1971 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини, 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-молиячи.

Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси президенти девонида масъул лавозимларда фаолият юритган, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлган, 2018-2022 йилларда қишлоқ ва сув хўжалигида вазир ўринбосари бўлиб ишлаган.

2022 йил октябридан буён Сирдарё вилояти Сардоба туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.

У вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2022 йил апрелидан буён ишлаб келган Дилмурод Абдураҳмонов ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид