Ўзбекистон | 18:30 / 07.05.2024
6472
1 дақиқада ўқилади
Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприк икки кунга ёпилди
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида феврал ойи охирида очилган кўприк икки кунга ёпилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» хабар қилди.
Қайд этилишича, кўприк Қипчоқ-Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.
Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.
«Вақтинчалик ноқулайликлар учун „Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти раҳбарияти узр сўрайди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:17 / 23.02.2024
Амударёдаги Жумуртов пантон кўпригининг бир қисмига зарар етди
11:51 / 24.03.2023
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди
20:13 / 09.03.2022
"Ота-онамни чет элга олиб бораман" — 12 ёшида электроника жиҳозларини таъмирлайдиган уста қиз
18:01 / 30.11.2021