Жамият | 07:35 / 15.05.2024
8421
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ИИББ икки нафар шахсни қидирувга берди

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда жиноят содир этган икки нафар шахсни қидирувга берди.

Фото: ИИББ

ИИББ хабарига кўра, Сарвар Расулов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Ойбек Азизов 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-4-қисмларида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Расулов Сарвар Шавкатжонович ҳамда Азизов Ойбек Алишер ўғли ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки уларга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 98-302-01-00, 98-124-22-26, 71-230-97-08 ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз! Махфийлик кафолатланади”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид