Ўзбекистон | 18:00 / 16.05.2024
16723
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлиги 30 йиллигини фестиваль, кўргазма ва гала-концерт билан нишонламоқда

2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди. Ушбу муҳим воқеани нишонлаш мақсадида 2024 йил 18 май шанба куни Тошкент Ботаника боғида йилнинг асосий оммавий тадбири – “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллиги”га бағишланган оммавий фестиваль ва концерт бўлиб ўтади. Европа Иттифоқи фестивали, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган лойиҳалар кўргазмаси ва гала-концерт юбилей санасига бағишланган ва 2024 йил давомида ўтказилиши режалаштирилган бир қатор байрамона тадбирларнинг бошланишини англатади.

Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган Европа Иттифоқи фестивали 2024 йил 18 май, шанба куни соат 14:00 да Тошкент Ботаника боғида ўз эшикларини жамоатчиликка очади.

Европа Иттифоқи ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, яъни Европа жамоаси томонидан молиялаштирилган лойиҳалар кўргазмаси – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган жорий ва амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурларнинг энг йирик кўргазмаси – ёшлар, талабалар ва барча қизиқаётганлар учун 40 дан ортиқ Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Глобал дарвоза доирасида, савдо ва бандлик, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти, таълим ва кўникмалар, экологик барқарорлик, қишлоқ хўжалиги, маданият ва мерос ва бошқа кўплаб лойиҳаларни ўрганишга интерфаол платформани тақдим этади.

Кўргазма билан бир вақтда ўтказиладиган фестивал тадбирлари оилалар, болалар ва ёшлар учун мослаштирилган жонли дастурни таклиф этади. Европа Иттифоқига оид викториналар, жамоавий ўйинлар, бадиий маҳорат дарслари ва турли зоналарда – Mindscape, Sport, Dance and Arts – Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамкорлик рамзи бўлган, алмашинув ва интеллектуал ҳамкорликни рағбатлантиришни, шунингдек, ўйинлар ва байрамларни ўз ичига олади.

Европа Иттифоқи фестивали ва кўргазмаси Ботаника боғи амфитеатрида соат 17:30 да бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллигига бағишланган гала-концерт билан якунланади.

Тадбир жамоатчилик учун очиқ ва кириш бепул.

2024 йил 18 май куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи фестиваль-кўргазмаси ва гала-концерти ҳақида батафсил маълумот олиш учун Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ташриф буюринг 👇

Telegram: https://t.me/eu4uz

Instagram: https://www.instagram.com/eudeluzb/

Facebook: https://www.facebook.com/eudeluzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид