Қўқонда болани машина юкхонасига солган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Унга 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.
Қўқон шаҳрида вояга етмаган болани машина юкхонасига солган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар берди.
Маълум қилинишича, вояга етмаган боланинг онасининг мурожаатига асосан Жиноят кодексининг 138-моддаси (зўрлик ишлатиб, ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиши таъминланган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳарактлари олиб борилмоқда.
Нима бўлганди?
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган бола М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. болани қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли Nexia-2 юкхонасига солиб автомашинани ҳаракатлантирган.
Шу пайтда боланинг онаси B.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан. Ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилганди.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 138-моддасига кўра, бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар ўша ҳаракат жисмоний азоб бериб ёки ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда содир этилган бўлса, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
14:21 / 10.12.2024
Украина РФ ва эгаллаб олинган ҳудудлардан 5 нафар болани қайтарди
15:18 / 26.11.2024
Қўқонлик табиб яна трендда – унинг фаолияти ҳақида нималар маълум?
11:33 / 23.11.2024
Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари жорий этилмоқда
10:53 / 16.11.2024