Бухоро ва Самарқандда табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш фош этилди
Бухоро вилоятининг Қоракўл, Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом ва Тойлоқ туманларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан “Бухоро сув таъминот” АЖ филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Т. қурилиши тугалланмаган нотурар бино объектида тижорат мақсадида ичимлик суви тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 348,4 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Паст Дарғом ва Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Ш.Б. Паст Дарғом тумани, “Қўқони” МФЙдаги автомобилларни ювиш шохобчасида, Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро М.С. эса Сочак маҳалласидаги новвойхонада жами 141,7 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:49 / 16.12.2024
Kun.uz танқидидан сўнг: Янгийўл судясининг шубҳали ҳукмига прокуратура протест киритди
18:14 / 11.12.2024
Конституциявий суд прокурорларнинг иккита ваколатини бекор қилишга чақирди
15:14 / 02.12.2024
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
08:50 / 19.11.2024