Ўзбекистон | 10:44 / 18.05.2024
8882
1 дақиқада ўқилади

Кучли ёмғир туфайли 6 та ҳудудда қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Аварияли ўчиш оқибатида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.

Фото: Видеодан кадр

Республиканинг турли ҳудудларида кўплаб истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан вақтинчалик узилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 kVli 190 та фидер 274 MVt қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.

Оқибатда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги 66 750 та истеъмолчи ҳамда кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан вақтинчалик узилган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан барча носозликлар бартараф этилмоқда.

Мавзуга оид