Ўзбекистон | 12:33 / 19.05.2024
18719
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Долзарб қирқ кунлик» доирасида қўлга олинган яна икки кишига суд ҳукми ўқилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда «Долзарб қирқ кунлик» доирасида қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган яна икки кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг 24 апрелдаги ҳукмига кўра 1985 йилда туғилган Алибек Шахруллоевич Файзиев Жиноят кодексининг 28,246-моддаси (контрабанда) 2-қисми ва 25,273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан айбли деб топилган.

Суд томонидан унга нисбатан 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг 14 майдаги ҳукмига кўра, 1990 йилда туғилган Олимжон Шуҳратович Амонов Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» банди билан айбли деб  топилган.

Суд томонидан унга нисбатан 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга оид