Ўзбекистон | 11:01 / 24.05.2024
2664
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕИ махсус вакили билан учрашди

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди.

"Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала хоним ва унинг жамоаси билан учрашишдан мамнунмиз", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва глобал кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

"Бугунги кунда Марказий Осиё тобора ўзаро боғлиқлик ва умумий фаровонликка биргаликда интилмоқда ва хорижий шериклар учун жозибадорлигини оширмоқда. Биз халқаро миқёсда мустаҳкам алоқаларни ўрнатишда муштарак саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашларини олқишлаймиз", дейди Бахтиёр Саидов.

2021 йил 1 июл куни тажрибали фин дипломати Терхи Хакала Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили этиб тайинланган эди. У беш йиллик мандати 2021 йил 30 июнда якунланган словак дипломати Питер Бурианнинг ўрнини эгаллаган.

Мавзуга оид