Ўзбекистон | 13:11 / 29.05.2024
3675
1 дақиқада ўқилади
«Ғишткўприк» пости орқали 30 та рациянинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали фуқаро томонидан рациялар олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди.
Ўзбекистонга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 40 миллион сўмлик 30 дона рация борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:10 / 31.10.2024
Ўзбекистонга заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга уринган шахс тўхтатилди
21:36 / 19.09.2024
The New York Times: Исроил «замонавий Троя оти»ни яратди
07:35 / 22.08.2024
“Ғишткўприк” постида кузатилаётган тирбандликлар юзасидан изоҳ берилди
08:40 / 25.04.2024