Танзила Норбоева Озарбойжон элчиси билан учрашди
Сенат раиси Гусейн Гулиев билан Ўзбекистон ва Озарбойжон парламентлари ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди.
29 май куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди.
Қайд қилинишича, томонлар Ўзбекистон ҳамда Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Шунигдек, мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.
«Ўзбекистон ва Озарбойжон парламентлари ўртасида шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги юқори даражасидан келиб чиқиб, келгуси режалар муҳокама қилинди», дейилади Сенат хабарида.
Мавзуга оид
16:16 / 24.12.2024
Ўзбекистон ва Озарбойжон президентлари телефон орқали суҳбатлашди
23:49 / 20.12.2024
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
17:20 / 18.12.2024
Келгуси йилда таълим ва фан соҳасига 86,3 трлн сўм йўналтирилади — Танзила Норбоева
10:44 / 14.12.2024