Telegram’да ўзганинг расмларини тарқатиб юборган йигит ушланди
Йигитга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қашқадарё вилоятида яшовчи аёл З.З. ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видеотасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram’да тарқатиб юборилганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи йигит Х.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган йигит аёл билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram орқали қўлга киритиб, тарқатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 141 прим 3-моддаси 1-қисми (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 141 прим 3-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
11:02 / 15.12.2024
Тахтиқорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
18:04 / 06.11.2024
Тахтиқорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
13:07 / 09.07.2024