Ўзбекистон | 18:38 / 03.06.2024
14579
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев поезд ва самолётлар учун чипта топиб бўлмаслигини танқид қилди

“Сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда”, – деди давлат раҳбари. Президент топшириғи билан, қўшни давлатлар билан чегарадан ўтишни яна енгил қилиш бўйича музокара ўтказилади.

Фото: Kun.uz

Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси бўйича йиғилишда маҳаллий йўналишларда қатновчи поезд ва самолётларга чипта топиш қийинлигини танқид қили.

“Энг муҳим масалалардан бири – сайёҳлар маҳаллий рейсларга самолёт ва поезд учун икки ой уёқда турсин, ярим йил олдин чипта олишда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Мутасаддиларга барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга тушириш топширилди. Бунда чипталарни табақалашган нархда камида 6 ой олдин савдога чиқариш тизими жорий қилинади”, – дейилади расмий хабарда.

Йиғилишда, шунингдек, мутасаддиларга қўшни давлатлардаги ҳамкасблари билан чегарадан ўтишни яна енгил қилиш бўйича музокара ўтказиш топширилди.

Ўзбекистонда ўтказиладиган фестиваллар календар-режасини такомиллаштириш, чет эллик машҳур ижрочилар концертини ўтказишга талабларни қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мавзуга оид