Қиш учун 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захираси яратилади
2024 йилда Ўзбекистонда 14 та қуёш ва шамол электр станциялари ишга тушиши мумкин. Шу билан бирга, ҳукумат мазут ва кўмирдан фойдаланишни кенгайтиришда давом этади, кўмир импорти учун револвер кредитлар берилади. Президент 1 октябргача 600 минг тонна кўмир, 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифасини қўйди.
Президент ҳузурида 10 июн куни бўлиб ўтган йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, барча генерация манбалари ҳисобидан жорий йилда 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. 11 та қуёш ва 3 та шамол станцияси шулар жумласидан.
Бундан ташқари, 850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни капитал таъмирлаш, 595 километр электр тармоғи ва 4 та янги подстанцияни ишга тушириш режалари белгилаб олинди.
Иссиқлик электр станциялари барқарор ишлаши, аҳоли ва ижтимоий соҳа эҳтиёжлари учун жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни янада кўпайтириш ва бу борада 8 миллион тонналик кўрсаткичга интилиш зарурлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, кўмир импорти учун уч йил муддатга револвер кредитлар берилади. Мазут ва кўмир 2 йилга бождан озод қилинади (бу маҳсулотлар учун амалда ҳам импорт божининг 0 фоизлик ставкаси амал қилмоқда).
Мутасаддилар ва ҳокимлар олдига яқин муддатда аҳоли ва ижтимоий соҳа учун 1 миллион 200 минг тонна, йил якунигача яна шунча кўмир етказиб бериш, 1 октябргача 600 минг тонна кўмир ва 350 минг тонна мазут захирасини яратиш вазифаси қўйилди.
Қўшимча қилинишича, газ босими паст, йўқотишлар юқори бўлган маҳаллалардаги хонадонларнинг газ таъминотини уч босқичли тизимдан икки босқичлига ўтказиш режалаштирилган.
Умуман, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Энергетика вазирлиги раҳбарлари ҳудудларга бириктириладиган бўлди.
Маълумот учун, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2023 йил ноябр ойида парламентдаги чиқишида қиш учун 340 минг тонна мазут ғамлаб қўйилгани, 2022 йилда бу кўрсаткич 47 минг тонна бўлганини айтганди.
Мавзуга оид
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
16:33 / 23.12.2024
Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди
15:36 / 23.12.2024
Қора денгиз соҳилларини мазут қоплади — танкерлар ҳалокати оқибатлари фотосуратларда
16:12 / 20.12.2024