Байденнинг ўғли қуролни ноқонуний сақлаганликда айбдор деб топилди
АҚШ тарихида биринчи марта амалдаги президентнинг яқин қариндоши федерал судда жиноий жавобгарликка тортилди.
АҚШ суди ҳакамлар ҳайъати президент Жо Байденнинг ўғли Ҳантерни қуролни ноқонуний сақлаганликда айбдор деб топди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд қилинишича, 2018 йилда Ҳантер Байден қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги ҳақида ёлғон маълумот берган. Шунингдек, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган даврида ўқотар қуролга эгалик қилган. АҚШ қонунчилигида ҳар иккала ҳолат ҳам жиноят ҳисобланади.
CNN хабарига кўра, АҚШ тарихида биринчи марта амалдаги президентнинг яқин қариндоши федерал судда жиноий жавобгарликка тортилди.
Энди Ҳантер 25 йилгача қамоқ жазоси ва 750 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин, аммо CNN максимал жазони даргумон деб ҳисобламоқда.
Ҳантер Байденга нисбатан суд ҳукми кейинроқ эълон қилинади, унинг санаси аниқ эмас.
Мавзуга оид
21:05
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
19:49
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40