Жаҳон | 12:02 / 17.06.2024
3818
2 дақиқада ўқилади

Бербок Украинага ёрдамни қисқартириш хавфлари тўғрисида огоҳлантирди

Россиядан ўзини ҳимоя қилаётган Киевга ёрдамни қисқартиришнинг оқибатлари оғир бўлади, деди Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари. Россия қўшинлари Полша билан чегарагача етиб келади, деб тушунтирди Анналена Бербок.

Фото: EPA - ELTA

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россиядан ўзини ҳимоя қилаётган Украинага ёрдам тўхтатилса, бу Германия ва НАТО учун хавфли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди. «Агар биз Украинага ёрдам беришда давом этмасак, РФ қўшинлари Полша билан чегарада туриши хавфи пайдо бўлади, шунда уруш тезда Европа Иттифоқи ва НАТО ҳудудига тарқалади», деди у душанба, 17 июн куни Süddeutsche Zeitung нашрига берган интервюсида. 

«Озодлигимиз ва мустақиллигимизни ўзимиз ҳимоя қилишимиз керак бўлса, қандай нарх тўлашимиз кераклигини ҳисоблаш қийин. Охир-оқибат ҳаммаси бир нарсага бориб тақалади: Украинани қўллаб-қувватлаш бизга урушни ўзимиздан узоқлаштириш имконини беради», деди Бербок. 

Қочқинларнинг янги оқими таҳдиди

Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, қочқинларнинг янги оқими хавфи ҳақида ҳам огоҳлантирди. «Агар Украина ўзини ҳимоя қила олмаса - мен бу сўзларни биринчи навбатда Киевга ёрдам беришдан бош тортганларга айтаман - у ҳолда ихтиёрий равишда қийноқлар ва ишғол остида яшашни хоҳламаган миллионлаб одамлар қочишга мажбур бўлади», – дея риторик тарзда гапирди Бербок. Бир миллиондан ортиқ украиналиклар аллақачон Германиядан бошпана топган. 

«Мағлубият фалокатли оқибатларга олиб келади - эркин Украина ва эркин Европа учун, шунинг учун Украинага ёрдамни кенгайтириш керак», деди вазир. У яна бир бор бутун дунёдаги ҳамкорларни Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашни давом эттиришга чақирди.

Мавзуга оид