Спорт | 19:12 / 21.06.2024
25959
2 дақиқада ўқилади

Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчилари рўйхати тузилди 

Унда ўзбекистонлик ёш яримҳимоячи етакчилик қилмоқда. 

Фото: Tribuna.uz

Россиянинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди. 

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ўзбекистонлик спортчи нархи бир миллион еврога ошган ва энди 6 миллион еврога баҳоланмоқда. Қайд этилишича, қийматнинг ошиши 20 ёшли футболчининг муваффақияти билан бевосита боғлиқ: Файзуллаев клубда ҳам, миллий ва ёшлар терма жамоасида ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. 

Аббос ўтган мавсумда ЦСКА сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Файзуллаев Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан тарихда илк бор Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. 

Нарх бўйича Марказий Осиёда иккинчи ўринни Италиянинг «Каляри» клуби ҳужумчиси, ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳамда Қозоғистон миллий жамоаси ҳамда Туркиянинг «Бешиктош» клуби яримҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдинов эгаллаб турибди. Уларнинг ҳар бири 5 миллион еврога баҳоланган. 

Учинчи ўринда Азиз Ғаниев (Ўзбекистон, Шабаб Ал-Аҳлий) ва Нурали Алип (Қозоғистон, Зенит) – ҳар бири 3 миллион евро. 

Мавзуга оид