Ўзбекистон | 12:22 / 26.06.2024
8683
1 дақиқада ўқилади

Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Ваҳоб Муротқобилов лавозимдан озод этилди. Нарпай ҳокими лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмонов Паст Дарғом туманини бошқарадиган бўлди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

2023 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Ваҳоб Муротқобилов ўз аризасига кўра туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Шерзод Раҳмонов номзоди Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шерзод Раҳмонов 1991 йилда Самарқанд вилояти, Нарпай туманида туғилган. 

У мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Бундан олдин Шербек Бўронов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланганди.

У 2021 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

Мавзуга оид