ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлашни таклиф қиляпти
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни трансёғлардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда ташкилотнинг янги ҳисоботида сўз боради.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. Ҳисобот фаст фуд, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатлар таркибида трансёғлар бўйича глобал тавсияларни ўз ичига олган.
ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор. Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг маълум қилишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини оширяпти. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Маълум қилинишича, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши курашяпти. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради. 2023 йилда шундай чекловлар 7 та давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди. 2024 йил январ ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Полша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди.
Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай муҳим амалиётлар яна 8 та мамлакатда жорий этилса, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин.
Мавзуга оид
18:07 / 22.12.2024
FT: АҚШ Трамп президентлигининг биринчи кунида ЖССТдан чиқишини эълон қилиши мумкин
13:42 / 02.12.2024
Дунёда 800 миллиондан ортиқ одам диабетдан азоб чекади — тадқиқот
19:15 / 15.11.2024
ЖССТ: 2018 йилдан бери дунёда тиббиёт муассасаларига 7,4 мингдан ортиқ ҳужум уюштирилди
18:19 / 13.11.2024