Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди
Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилоятининг янги прокурори сифатида иш бошлади. У бу лавозимда Исломжон Эргашхўжаевни алмаштирди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Иброҳимов муқаддам Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри прокурори лавозимида ишлаган, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори – Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага қарши иш доирасида ОАВга берган интервюсида айбсизлик презумпциясига риоя қилмагани билан эътиборга тушганди.
У 2021 йил январида Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтказилган, сўнгги вақтларда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Жиззах вилояти прокурори лавозимида 2017 йил ноябридан буён эса Исломжон Эргашхўжаев ишлаганди. У 2023 йил мартида Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланганди.
- Бундан олдинроқ 2023 йилнинг август ойидан буён Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Маруфхон Хўжаев «Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси лавозимига ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:45 / 22.12.2024
Жиззахда тадбиркорнинг биноси учун фойдаланишга рухсатнома олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
12:23 / 19.12.2024
Манба: Жиззах вилояти ҳокими ишдан олинган
17:52 / 11.12.2024