Жаҳон | 15:56 / 14.07.2024
10513
5 дақиқада ўқилади

Донбассдаги оммавий қабрлар ва эвакуация. Уруш суратлари

Икки йил муқаддам Россия Северодонецкни эгаллаганди. Ҳозирда шаҳар учун жанглар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг оммавий қабрлари эксгумация қилинмоқда

Северодонецк Луҳанскдан тахминан 70 километр масофада жойлашган. 2014 йилда, «ЛХР» Луҳанскни эгаллаганида Луҳанск областининг Украина назорати остидаги қисмининг вақтинча маъмурий маркази Северодонецк шаҳри бўлиб қолади. РФ қуролли кучлари Украинага кенг кўламли босқин бошлагач, 2022 йил мартида мазкур шаҳар учун ҳам жанглар бошланади ва бу ҳарбий ҳаракатлар июн ойи охирига қадар давом этиб, якунда Северодонецк тўлиғича Россия қўшини назоратига ўтади. Жанглар вақтида шаҳардаги қабристонлар мунтазам равишда ўққа тутилган, шу туфайли ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари Северодонецк чеккасидаги Лесная Дача посёлкасидаги ибодатхона яқинига кўмилган. Шаҳар эгалланганидан икки йил вақт ўтиб, 2024 йил июл ойи бошида, Россия ҳукумати оммавий қабрлардан 50 дан ортиқ кишининг жасадларини чиқариб олди, уларнинг аксари жароҳатлардан вафот этган. Россиянинг ТАСС агентлиги хабарига кўра, оммавий қабр 12 қатордан иборат бўлиб, бу ерда жами 250 нафар атрофида одам кўмилган бўлиши мумкин. Эксгумациядан кейин экспертлар қурбонларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ДНК намуналарини олишади. Кейин улар қабристондаги алоҳида қабрларда қайтадан дафн этилади.

Северодонецкда 2022 йилда ҳалок бўлганларнинг жасадларини эксгумация қилиш билан «Украина агрессияси қурбонларининг қабрларини қидириш, уларни идентификация қилиш ва хотирасини абадийлаштириш бўйича ишчи» гуруҳ шуғулланмоқда. Бу ишчи гуруҳ 2021 йилда ДХР ҳукумати томонидан шакллантирилган
Евгений Биятов / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Северодонецк, 2024 йил 5 июл
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Северодонецк, 2024 йил 5 июл
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Северодонецк, 2024 йил 5 июл
Евгений Биятов / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Россиялик ҳарбий Северодонецкда 2022 йилда ҳалок бўлганларнинг жасадларини эксгумация қилиш чоғида. 2024 йил 5 июл
Александр Река / ТАСС / Profimedia

Донецк области Ню-Йорк посёлкасига юриш. Украин ҳарбий капеллани ва ирланд кўнгиллиси тинч аҳоли вакиллари ва уларнинг итларини эвакуация қилмоқда

Июл ойи бошида Россия армиясининг бунгача Авдийивка фронтида ҳаракатланган йирик кучлари қўшни Торецк (собиқ Дзержинск) ва унинг кўплаб йўлдош посёлкалари томон юриш бошлади. Энди мунтазам зарбалар остида қолган бундай аҳоли яшаш манзиллари қаторида Торецкдан шимоли-ғарбдаги Нью-Йорк посёлкаси ҳам бор, урушга қадар бу ерда роппа-роса 11 минг киши яшаган. Энди тинч аҳоли вакиллари нисбатан хавфсиз жойларга эвакуация бўлмоқда, бунда уларга кўнгиллилар ёрдам бермоқда.

Ҳарбий капеллан Леонид Номерчук ва ирландиялик кўнгилли Артур Жонс Донецк области Торецк обшинаси Ню-Йорк шаҳарчасидан 11 киши ҳамда уларнинг икки итини эвакуация қилди
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ню-Йоркдан эвакуация
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ню-Йорк аҳолиси ва уларнинг итлари эвакуациядан олдин
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ню-Йорк аҳолиси вакили эвакуация вақтида
Marek M. Berezowski / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Россия урушда кунига 250 нафаргача одам йўқотмоқда. Номаълум аскарлар оммавий қабрларга дафн этилмоқда

«Медуза» ва «Медиазона» нашрлари ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги урушнинг қарийб икки ярим йили мобайнида 120 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган. Сўнгги вақтларда РФ қуролли кучлари йўқотишлари фақат ўсиб бормоқда. Агар 2023 йил охирида бундай йўқотишлар кунига тахминан 120 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда — кунига ўртача 200–250 киши ҳалок бўлмоқда. Украинадаги урушда ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари Россиянинг барча регионларида, шунингдек «ЛХР» ва «ДХР» назорати остидаги ҳудудларда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Луҳанскдаги биродарлик қабристонида 20 нафар россиялик ҳарбийнинг жасадлари қолдиқлари қайта дафн этилиши. 2024 йил 6 июл
Александр Река / ТАСС / Profimedia
«Донбасснинг тузалмас яраси» ёдгорлиги олдида дафн этилаётганлар. Луҳанск, 2024 йил 6 июл
Евгений Биятов / РИА Новости / Спутник / Profimedia
Луҳанск, 2024 йил 6 июл
Александр Река / ТАСС / Profimedia
Луҳанск, 2024 йил 6 июл
Евгений Биятов / РИА Новости / Спутник / Profimedia

Мавзуга оид