Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
Тошкент вилояти Янгийўл туманида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Ҳолат 13 июл куни соат тахминан 14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-34 автомобил йўлининг 23-километрида содир бўлган.
Янгийўл—Тошкент йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш. Damas’ни бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган, 1990 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги Gentra’нинг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Damas’нинг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
13:53 / 28.11.2024
Янгийўлда бир оиланинг 5 аъзосини ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди
20:35 / 07.11.2024
2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
16:12 / 05.11.2024