Спорт | 07:35 / 29.07.2024
2871
1 дақиқада ўқилади

Mercedes пойгачиси Белгия Гран-присида ғалаба қозонганидан сўнг дисквалификация қилинди

Жорж Расселл болидининг оғирлиги зарур бўлганидан камроқ бўлиб чиқди - ундан ёнилғи чиқариб олинган. Шу туфайли Люис Ҳэмилтон пойгада ғолиб чиқди.

Фото: REUTERS/Johanna Geron

Британиялик Mercedes пойгачиси Жорж Расселл «Формула-1» пойгаси бўйича Белгия Гран-присида унинг машинасининг оғирлиги минимал талаб қилинганидан 1,5 кг кам бўлгани учун ғалабадан маҳрум бўлди, деб хабар беради «қироллик пойгалари» сайти. 

Техник делегатнинг ҳисоботида айтилишича, машина дастлаб минимал оғирлиги 798 кг бўлган, аммо кейин ундан 2,8 литр ёнилғи чиқариб юборилган. 

Mercedes жамоаси бу уларнинг хатоси эканини тан олди ва бу ишда енгиллаштирувчи ҳолатлар йўқлигини билдирди. 

Расселлнинг жамоадоши Люис Ҳэмилтон пойга ғолиби деб эълон қилинди, Оскар Пиастри (McLaren) иккинчи, Шарл Леклер (Ferrari) учинчи бўлди. 

Мавзуга оид