“Навоийуран” ДКнинг IFRS молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик” аудиторлари ижобий хулоса берди
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 14 июлдаги “2022 — 2030 йилларда "Навоийуран" ДКда уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-319-сонли қарорига мувофиқ, корхонада кенг кўламли трансформация жараёнлари бошланган.
Маълумот учун:
- корхонада ESG тамойилларини жорий этиш мақсадида корхона фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш;
- корхонанинг ишлаб чиқариш, молия, бухгалтерия, омборларни, кадрлар ва бошқа жараёнларини рақамлаштириш мақсадида “SCADA Dashboard” ишлаб чиқариш жараёнларининг таҳлил тизими ва ресурсларни бошқариш тизими “ERP”ни жорий қилиш;
- замонавий инсон ресурсларини бошқариш (HR) тизимини жорий этиш;
- уран захираларни Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳолаш;
- Молиявий ҳисоботларни IFRS стандартларига (Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари) ўтказиш ва уларни халқаро аудит ташкилотларидан ўтказиш ҳамда халқаро кредит рейтингини олиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, корхонанинг 2022-2023 йиллар учун молиявий ҳисоботлари IFRS стандартларини “биринчи марта қўллаш” (“First time adoption”) талаблари асосида тайёрланди.
Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари талабидан келиб чиқиб, корхона балансидаги асосий конларнинг (17 та) уран захиралари “SRK Consulting” халқаро компанияси томонидан Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳоланди ва захиралар миқдори 70,7 минг тонна деб топилди. Шунингдек, узоқ муддатли активларнинг ҳаққоний баҳоси (“Fair Value”) аниқланиб, 2023 йил якуни билан уларнинг қиймати қарийб 6 трлн сўмни ташкил этди.
IFRS стандартларига мувофиқ корхонанинг 2023 йил учун соф фойдаси 2,9 трлн сўм ташкил этгани тасдиқланди.
“Навоийуран” давлат корхонаси мутахассислари томонидан IFRS стандартлари ишлаб чиқилган 2022-2023 йиллар молиявий ҳисоботлари “Катта тўртлик” сафига кирувчи “Deloitte” аудиторлик ташкилоти томонидан аудитдан ўтказилди ва ҳисоботларга ижобий хулоса берилди.
“Катта тўртлик” аудитор ташкилотларининг бундай хулосаси корхонанинг бухгалтерия, ҳисоб-китоб, молия тизими тўғри йўлга қўйилганлигини, тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳақиқатга мослигини ва ушбу ҳисоботлар асосида корхона инвестиция лойиҳаларига давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш мумкинлигини англатади.
Корхонанинг Лойиҳа офиси маълумотларига кўра, молия йўналишидаги трансформация жараёнларининг кейинги босқичи бу – Fitch Ratings агентлигидан кредит рейтингини қўлга киритиш ҳисобланади.
Президент қарорига мувофиқ, “Навоийуран” ДКга халқаро рейтинг агентликлари биридан кредит рейтингини қўлга киритиш, жорий йилнинг октябр ойи этиб белгиланган.
"Навоийуран" ДК ахборот PR хизмати
Мавзуга оид
17:00 / 23.11.2024
"Навоийуран" давлат корхонаси халқаро кредит рейтингига эга бўлди
19:00 / 10.07.2024
“Навоийуран” давлат корхонасида “қора сланец” конларининг 3D моделлари яратилади
19:00 / 24.05.2024
ESG рейтингини қўлга киритиш йўлида яна бир қадам
19:00 / 16.05.2024