Ўзбекистон | 17:00 / 23.11.2024
2724
3 дақиқада ўқилади
Реклама

"Навоийуран" давлат корхонаси халқаро кредит рейтингига эга бўлди

Ўзбекистонда иқтисодиётни трансформация қилиш доирасида яна бир муҳим натижага эришилди. "Навоийуран" давлат корхонаси халқаро даражада энг юқори кредит рейтингига эга бўлган ташкилотлар қаторига кирди.

Фото: Навоийуран

Президентнинг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сонли қарорига асосан, трансформация дастури натижасида корхона инвестицион жозибадорлигини ошириш ва халқаро рейтинг олиш вазифалари белгиланган эди. Ушбу саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бериб, "Навоийуран" ДК Standard & Poor’s Global Ratings агентлиги томонидан узоқ муддатли дефолт рейтингида (Long term issuer default rating) BB-/барқарор (Stable) даражаси билан баҳоланди. Шу тариқа, корхона Ўзбекистондаги йирик саноат давлат корхоналари орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, корхонанинг балансида мавжуд бўлган 17 та коннинг уран захиралари JORC code стандартлари асосида 71 минг тонна этиб баҳоланди. Шунингдек, корхона 2022-2023 йилларга оид молиявий ҳисоботларини илк бор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрлаб, Deloitte аудиторлик компаниясидан ижобий хулоса олди.

Standard & Poor’s Global Ratings ҳисоботида "Навоийуран" ДК дунёдаги уран ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар орасида 5-ўринни эгаллаши ва ишлаб чиқариш харажатлари бўйича энг паст кўрсаткичларга эга эканлиги таъкидланган.

Корхонанинг трансформация дастури доирасида амалга оширилган қатор ишлар, жумладан, узоқ йиллик стратегиялар, операцион самарадорлик, халқаро экспертларни жалб қилиш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича натижалар эътирофга сазовор бўлди. Корхона халқаро даражадаги ISO 45001, ISO 50001, ISO 27001, ISO 14001 ва ISO 9001 каби сертификатларга эга бўлди ҳамда 2022-2023 йилларга оид "Барқарорлик ҳисоботлари" (Sustainability Report) ни Global Reporting Initiative стандартлари асосида тайёрлади.

Корхона, шунингдек, Франциянинг "Orano Mining" ва Япониянинг "JOGMEC" ҳамда "ITOCHU" каби етакчи компаниялари билан тузилган стратегик ҳамкорлик келишувлари доирасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни давом эттирмоқда.

Маълумот учун: Standard & Poor’s Global Ratings халқаро молия бозорлари иштирокчилари учун компаниялар фаолияти юзасидан мустақил таҳлилларни тақдим этувчи дунёдаги энг нуфузли рейтинг агентликларидан бири ҳисобланади.

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | Web-site

 "Navoiyuran" DK axborot xizmati

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид