Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги иккита божхона пункти тун-кун ишлайди
Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ўзбек-қирғиз чегарасидаги ушбу иккита божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди.
26 июлдан бошлаб, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган «Оқ-қия» божхона пункти тун-кун ишлаш режимига ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ўзбек-қирғиз чегарасидаги ушбу иккита божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга.
Таъкидланишича, мазкур янгилик президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июл куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
21:23 / 21.12.2024