Ўзбекистон | 19:00 / 31.07.2024
4114
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Грант лойиҳасига аризалар қабули давом этмоқда

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Жаҳон банкининг «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» (МУНИС) лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилган эди. Ҳозирда мазкур лойиҳа доирасида ташаббускорлардан аризалар қабули қизғин давом этмоқда. 

Куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов лойиҳанинг шартлари ва имкониятлари ҳақида жамоатчиликка ахборот берди. Брифингда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг инновацион салоҳиятини ошириш, ички, минтақавий ва жаҳон бозорларида ўз имкониятларини такомиллаштириш учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштиришни йўлга қўяётгани таъкидланди.

Шунингдек, янги лойиҳа ҳақида батафсил ахборот бериш мақсадида, банкда Жаҳон банкининг халқаро экспертлари ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди. Унда лойиҳанинг асосий талаблари ва танлаб олиш босқичлари ҳақида қизиқувчиларга кенг тушунтириш берилди.

«Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида микро, кичик ва ўрта бизнес вакилларининг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташаббускорларнинг лойиҳалари учун грантлар ажратилади.

Грант миқдори: ҳар бир лойиҳа учун 50 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 12 ойгача.

Грант қуйидаги соҳалар бўйича ажратилиши режалаштирилган:

= Агро-озиқ-овқат технологиялари.

= Тиббиёт ва тиббий технологиялар.

= Янги материаллар ва кимёвий технологиялар.

= Кончилик ва металлургия саноати.

= Биотехнологиялар ва фармацевтика.

= Машинасозлик ва автомобилсозлик.

Аризалар қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 5 сентябргача давом этади. Барча аризалар онлайн қабул қилинади.

Лойиҳа ташаббускорларига қулайлик яратиш мақсадида, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ лойиҳа учун зарур бўлган маблағларнинг грантдан ташқари қисмини кредит шартномалари асосида молиялаштиришни амалга оширади. 

Банк томонидан кўзда тутилаётган молиялаштириш қўшимча қулайлик бўлиб, лойиҳа ташаббускорларининг лойиҳа учун бошқа манбалардан фойдаланиш имкониятларини чегараламайди. Яъни лойиҳа ташаббускорлари ўз хоҳишларига кўра банк кредитидан ёки бошқа молиялаштириш манбаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Қўшимча маълумот учун:

Грант дастури қўлланмасини кўринг: https://wbgrants.uz.

Ариза юбориш:  https://app.wbgrants.uz.

E-mail: munis@wbgrants.uz.
Тел: +998 99 887 77 98 | +998 94 353 90 45

Банк ахборот хизмати

Мавзуга оид