Жаҳон | 21:55 / 31.07.2024
7806
1 дақиқада ўқилади

Украина F-16 қирувчи самолётларининг биринчи партиясини олди — ОАВ

АҚШ, Нидерландия ва Дания 10 июл куни Украинага F-16 қирувчи самолётларини топширганини эълон қилган эди.

Фото: Getty Images

Американинг F-16 қирувчи самолётлари биринчи партияси Украинага етиб борди, деб хабар берди Bloomberg манбаларга таяниб.

Агентлик манбаларининг айтишича, Украина қанча самолёт олгани ҳали номаълум. Қайд қилинишича, июл ойи охиригача белгиланган самолётларни етказиб бериш муддати бажарилган.

АҚШ, Нидерландия ва Дания 10 июл куни Украинага F-16 қирувчи самолётларини топширганини эълон қилган эди.

Нидерландия ва Дания деярли бир йил олдин, 2023 йил август ойида F-16 қирувчи самолётларини Украинага топширишини маълум қилди. Нидерландия 42 та, Дания эса 19 та қирувчи самолёт етказиб беришини таъкидлади. Бундан ташқари, Норвегия 6 та F-16 самолётини тақдим этишни режалаштирмоқда.

The New York Times март ойида 12 нафар украиналик учувчи 2024 йил ёзигача F-16 самолётларини бошқаришга тайёр бўлишини, бироқ бу вақтга бориб, иттифоқчилар Киевга атиги 6 та самолётни топшириши ҳақида ёзган эди.

Мавзуга оид