800 мингга яқин украиналик эркаклар ҳарбий хизматдан қочиб юрибди — Financial Times
Украинада 800 мингга яқин эркак сафарбарликдан яшириниб юрибди, деди Олий рада депутати Дмитро Наталуха Financial Times нашрига.
Сафарбар этилиши лозим бўлган 800 мингга яқин украиналик эркаклар ҳарбий хизматдан қочиб юрибди. Улар ҳақиқий яшаш манзилларини ўзгартириб, «қора» маош бериладиган билан ишга кирган. Бу ҳақда 4 август, якшанба куни Украина Олий радасининг Иқтисодий ривожланиш қўмитаси раҳбари Дмитро Наталуха Financial Times газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.
Депутат сўзларига кўра, кўплаб эркакларнинг ноқонуний ҳолатга ўтиши ҳудудий шакллантириш марказлари ходимларини Украина армиясига расман ишлаётган одамларни «ёллаш»га мажбур қилмоқда. Бу, ўз навбатида, Украинага жиддий иқтисодий инқироз билан таҳдид қилади, деб ҳисоблайди Наталуха.
«Кўпроқ корхоналар ўз фаолиятини давом эттириш учун етарли ресурсларга эга эмаслиги сабабли ёпиляпти», бу эса охир-оқибат иқтисодда домино эффектини келтириб чиқаради. Наталуханинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери Украина компаниялари ҳарбий хизматга чақириш ёки эмиграция туфайли ўртача 10-20 фоиз ишчиларини йўқотган.
Сафарбарликдан иқтисодий «брон» тўғрисидаги қонун лойиҳаси
Июн ойида Олий радага сафарбарликдан «иқтисодий брон» тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Ҳужжатга кўра, компания аниқ бир ходим учун ойига 20 минг гривна (447 евро) миқдорида оширилган ҳарбий солиқ тўлаши ва шу орқали уни муддатли ҳарбий хизматдан озод қилиши мумкин.
Агар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинса, деярли 900 минг киши ҳарбий хизматдан озод қилинади ва армия эҳтиёжлари учун тахминан 20 миллиард гривна (447 миллион евродан ортиқ) йиғилади, дея таъкидлайди Наталуха. «Бу пул Виктор Орбаннинг қандай кайфиятда уйғониши ёки АҚШ кейинги президенти бўлишига боғлиқ эмас», деди депутат Венгрия бош вазири томонидан Украинага Европа ёрдами қайта ва қайта тўсиб қўйилганига, шунингдек, Доналд Трампнинг бир кечада Украинадаги урушни «тўхтатиш» ваъдаларига ишора қилиб.
Мавзуга оид
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024