Ўзбекистон 2030 йилдан ортиқча электр энергияни Европага экспорт қилиши мумкин
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватининг бир қисми 2030 йилдан бошлаб экспорт қилиниши таъкидланмоқда.
Каспий денгизи туби бўйлаб денгиз кабелини ўтказиш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон-Озарбойжон учтомонлама лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб ортиқча электр энергиясини Европага экспорт қила олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Остонада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё энергетика вазирларининг биринчи йиғилиши доирасида маълум қилди.
«Жорий йил охирига қадар қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган умумий энергия қувватини 4 ГВт дан ортиқ даражага етказамиз. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 20 ГВт дан ошади, шундан 2-5 ГВт энергия Европага экспорт қилинади», деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, экспортнинг аниқ ҳажми электр энергиясини узатиш тизимининг қуввати ва европалик харидорларнинг эҳтиёжларига боғлиқ бўлади.
Мирзамаҳмудовнинг тушунтиришича, Ўзбекистоннинг электр энергияси Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими орқали Қозоғистондан ўтиб, Каспий денгизи туби орқали Озарбойжонга, у ердан Грузияга, сўнгра Қора денгиз туби орқали Руминия, Венгрия ва Болгарияга етказилади.
Қайд қилинишича, Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, 2030 йилга бориб, генерациянинг умумий қуввати 2,4 баробарга (44,9 ГВт) оширилади. Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 40 фоизга етказилади ва бу мақсадда умумий қуввати 18,8 ГВт (8,6 ГВт – қуёш, 10,2 ГВт – шамол) бўлган қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
21:10 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines Бокудан Грозний ва Маҳачқалъага учадиган рейсларини тўхтатди
20:54 / 25.12.2024
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
16:16 / 24.12.2024