Украина ва Россия чегарасида жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари
Украина қуролли кучларининг Курск областидаги юриши секинлади. РФ армияси Суми области бўйлаб зарбалар йўлламоқда
Украин қўшини Курск областида 6 август куни бошланган ҳарбий амалиётни давом эттирмоқда.
Бунга жавобан РФ армияси Украинанинг Суми областига (у Курск области билан чегарадош). Хусусан, 8 август куни Суми области ҳарбий маъмурияти раҳбари Володимир Артюх ўтган бир кун давомида россиялик ҳарбийлар ўзи учиб борувчи авиабомбалар (КАБ) билан Шостка, Конотоп, Суми ва Ахтирский районларига 56 бор зарба йўллаган.
«Бир кун давомида Сумига КАБлар билан бунчалик кўп зарба йўлланишини ҳали кўрмагандим», — деган Артюх. Унинг маълумотига кўра, чегарадан 7 километр масофада жойлашган Могрицада зарба оқибатида 22 ёшли аёл ва унинг синглиси ҳалок бўлган.
Кейинги куни, 9 августда, Россия мудофаа вазирлиги уч тонналик ФАБ-3000 бомбаси билан Украина қуроли кучларининг Суми области районларидан биридаги вақтинча жойлашув пунктига зарба йўллаган (вазирлик бу зарба айнан қайси районга йўлланганига аниқлик киритмаган). Бу ҳужум оқибатлари тўғрисида ҳам маълумот йўқ.
Қуйида Украина ва Россиянинг чегарадош регионларида бўлаётган воқеалар акс этган суратлар.
Курск областига юришнинг бир ҳафтаси
Украина қўшини Россия ҳудудида илгарилашда давом этмоқда.
11 августга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари диверсия-разведка гуруҳи Курск областининг яна бир райони — Беловскийга кириб борди. Унга қўшни бўлган Белгород области Краснояружский районида аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланган, маҳаллий расмийлар буни «душманнинг чегарадаги фаоллиги» туфайли «кўчиш» деб атади. Беловский ва Краснояружский районлари Украинанинг Суми области билан чегарадош районлар ҳисобланади. Қуйида украинларнинг Суми области ҳудудида, Россия билан чегара яқинидаги ҳарбийлари ва техникалари акс этган суратлар келтирилган. Ғарб нашрларига кўра, Курск областидаги амалиётда «минглаб» украин ҳарбийлар иштирок этмоқда.
Чегарадаги жанглар фонида Россия ва Украина тинч аҳоли вакилларини эвакуация қилмоқда. Россия томонда — Курск областида, Украинада — Суми областида
Украинанинг Курск областидаги юришига жавобан Россия армияси Украинанинг Суми областига зарба беришни фаоллаштирди, РФ мудофаа вазирлиги бу ҳудуддаги Украина қуролли кучлари захираларини ўққа тутаётганини маълум қилган. Бу фонда Суми областида ҳам, Курск областида ҳам чегара яқинидаги қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Курск областида аҳоли кўп ҳолларда хавфли ҳудудларни мустақил равишда тарк этмоқда, бу ҳақда уларнинг ўзи ҳам Владимир Путинга йўлланган видеомурожаатда айтиб ўтишган. Шу билан бирга, Россия ҳукумати бир неча марта эвакуация ўтказилаётгани тўғрисида хабар берган. 8 август куниёқ бош вазир Михаил Мишустин ҳукумат йиғилишида одамлар «яшаш жойлари хавфсиз бўлмай қолгани» туфайли қўшни регионларга эвакуация қилиниши ҳақида гапирганди. Ўша куни Рилск райони маъмурияти раҳбари телеграм-канал орқали аҳолини мустақил тарзда ёки маъмурият тақдим этган автобусларда эвакуация бўлишга чақирди, аммо кейин ўз постини ўчириб юборди.
Россия ФВВ 9 август куни Курск областида федерал миқёсда фавқулодда ҳолат режими жорий этди ва «вазирлик ходимлари аҳолига эвакуация ишларида ёрдам бериши»ни маълум қилди. Рилскда Глушковский, Рилский ва Кореневский районларидан олиб чиқиладиганлар учун эвакуация пункти ташкил этилди. Бу вақтда ҳарбий ҳаракатлар ичида қолган Суджанский районда эвакуация ишлари отишмалар тинган вақтда олиб борилади, деган район раҳбари ТАСС мухбирига.
Украинанинг Суми области расмийлари 8 август куни Сумининг бешта районидаги 23 та аҳоли яшаш пунктларидан мажбурий эвакуация ишлари бошланганини маълум қилди: Краснополский, Николайивский, Мирополский, Юнаковский ва Хотинский. Украина ҳукумати баёнотига кўра, бу обшчиналарнинг барчаси Россия қўшини зарбалари хавфи остида қолган.
Украинадаги эвакуация
Россиядан эвакуация
Мавзуга оид
22:14 / 21.12.2024
Украинада аскарлар етишмаётгани сабаб ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбийларини юбориш буюрилди
20:38 / 21.12.2024
Курск областининг Рилск шаҳри ўққа тутилди
18:44 / 21.12.2024
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
15:13 / 21.12.2024