Судлар халқ депутатлар кенгашлари олдида ҳисобот бермайди
Мазкур чора суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган.
Президент томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳокимияти мустақиллиги кафолатларини мустаҳкамлашга, судлар фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга ҳамда ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Эндиликда халқ депутатлари кенгашлари суд раисларини суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитишмайди.
Мазкур чора суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган. Маълумот учун: ушбу талаб 2018 йилда жорий этилган эди.
Шу билан бирга, эндиликда суд раислари ҳар чоракда ОАВ орқали жамоатчиликни ўз фаолияти ҳақида хабардор қилиб боришади.
Шу билан бирга, судяни қамоққа олиш шартлари ўзгармоқда.
Илгари судяга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси фақат унга нисбатан ўта оғир жиноят ёки одам ўлимига сабаб бўлган қасддан бошқа жиноят содир этганликда айб қўйилган ҳолларда қўлланиши мумкин бўлган бўлса, эндиликда ушбу эҳтиёт чорасини судя томонидан оғир жиноят содир этилганда ҳам қўллаш мумкин.
Мавзуга оид
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024
Москвадаги ҳарбий суд терроризм бўйича деярли барча ишларни яширди
17:49 / 06.12.2024