Жаҳон | 21:46 / 20.08.2024
4313
2 дақиқада ўқилади

Маймунчечак эпидемияси коронавирус каби жиддий муаммо эмас – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймунчечак билан қандай курашишни билишини маълум қилди.

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) одамлар учун хавфли бўлган маймунчечак (mpox) вируси ҳақида етарли маълумотларга эга эканлигини ва унга қарши қандай курашишни билишини маълум қилди. Бу ҳақда Interfax ёзди.

«Маймунчечак — бу коронавирус каби катта муаммо эмас», деди ЖССТ Европа минтақавий директори Ҳанс Клуге. «Биз маймунчечак билан қандай курашишни биламиз», деб таъкидлади у.

14 август куни ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреесус маймунчечак тарқалиши сабабли соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.

Маймунчечак (mpox) - марказий ва ғарбий Африканинг чекка ҳудудларида кенг тарқалган кам учрайдиган юқумли касаллик. Унинг белгилари кўнгил айниши, иситма, тошма, қичишиш ва мушак оғриғи. Енгил ҳолатларда касаллик одатда ўз-ўзидан ўтиб кетади ва 14 дан 21 кунгача давом этади.

Ўзбекистонда маймунчечак вирус аниқланмаган. Аввалроқ, аэропортларда маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кўрилаётгани, жумладан, Санитария-карантин хизмати томонидан тана ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид