Беларус Ўзбекистонда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқармоқчи
Беларуснинг оммабоп tvr.by сайтида "Ўзбекистон ва Беларус фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Манбада, 2024 йилда Тошкентда беларуслик мутахассислар иштирокида Регенератив тиббиёт марказини очиш режалаштирилаётгани хабар қилинган. Марказда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг янги йўналиши ҳисобланади.
"Беларусда бу технологиялар беш йилдан ортиқ вақтдан бери фаол қўлланмоқда ва беларуслик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашишга тайёр", – дейилган нашрда.
Бундан ташқари, мақолада Беларус Соғлиқни сақлаш экспертиза ва синов маркази директори ўринбосари Олга Журавлеванинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидаги фикрлари ўрин олган.
"Ўзбекистон – ўсиб бораётган йирик бозор. Албатта, бу бизнинг фармацевтика саноатимизни ўзига жалб қилади. Беларус томони у ерга дори воситаларини экспорт қилишдан манфаатдор. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар бошқа бозорлар қатори Беларусга ҳам киришни истайди. Бу ғояларни амалга ошириш учун дастлаб икки томон ўртасида ҳамкорлик алоқалари кучайтирилиши керак", – дейди у.
Мавзуга оид
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
23:22 / 18.12.2024
Маҳаллий фармацевтика корхоналарига берилган божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилади
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024