Жамият | 18:13 / 22.08.2024
2795
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Россиядан учиб келган хорижлик тегишли рухсатномаларсиз пневматик қуролни олиб ўтмоқчи бўлган.

Фото: Божхона қўмитаси

21 август куни Тошкент халқаро аэропортида пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд қилинишича, чегара-божхона пости ходимлари томонидан «Санкт-Петербург-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган сумка божхона кўригидан ўтказилганида, унинг ичида пневматик қурол борлиги аниқланган.

«Юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 290 дона шариклар (золдир) борлиги аниқланди», дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид