Жамият | 16:00 / 22.08.2024
5732
2 дақиқада ўқилади

Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди

Way II инвестиция компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда биринчи инвестиция тўплами эълон қилинди ва у қисқа муддат ичида тўлиқ сотиб бўлинди.

Фото: Way II

Тадбир доирасида инвесторлар компания фаолияти ва унинг исломий молия қоидаларига асосланган ноёб таклифи билан танишдилар. Шунингдек, инвесторларга компаниянинг ривожланиш бўйича режалари тақдим этилди ва инвестиция тўплами сотувининг биринчи босқичига старт берилди.

Лойиҳага бўлган юқори қизиқиш натижасида биринчи инвестиция тўплами 15 дақиқада ичида 104 775 000 000 сўм маблағ жалб қилди. 

«Инвесторларимизга билдирилган ишонч учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Биринчи инвестициялар тўпламининг қисқа вақт ичида сотилиши Way II ва Akfa Aluminium Group компанияларига бўлган қизиқиш ва ишончни яна бир бор намойиш этади. Шунингдек, исломий тамойилларга асосланган молиявий воситалар инвесторлар орасида оммалашиб бораётганлигини билдиради. Яқин орада сотувларнинг янги босқичи ҳам эълон қилинади ва биз инвесторларимизнинг ишончларини оқлаш ва уларга сармоя киритиш учун қулай имкониятларни таклиф қилиш устида ишлашда давом этамиз», – деди Way II компаниясининг бош операцион директори Азиз Қосимхўжаев.

Инвесторлар учун ўтказилган тадбир иштирокчиларга нафақат инвестиция компанияси ҳақида маълумот олиш, балки бизнес алоқаларини ўрнатиш, шунингдек, эксклюзив таклифлар билан танишиш имконини берди.

Маълумот учун, Way II - лойиҳаларни улушдорлик асосида молиялаштириш ва молиявий барқарорлигини таъминлашга ихтисослашган инвестиция компаниясидир. Компания шаффофлик ва профессионаллик асосида фаолият юритади ва ҳозирда инвесторларга Марказий Осиёдаги энг йирик алюминий конструкциялар ишлаб чиқарувчиси – Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритиш имкониятини тақдим этади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Way II ўз фаолияти давомида ислом молияси қоидаларига тўлиқ амал қилади ва бу IFCB компаниясининг Исломий молия маслаҳат кенгаши хулосаси билан тасдиқланган.

Мавзуга оид