Исроилда умумий иш ташлаш эълон қилинди. Унинг иштирокчилари ҲАМАС қўлидаги асирлар озод этилишини талаб қилмоқда
Иш ташлаш доирасида Тел-Авивдаги халқаро аэропорт ҳам фаолиятини тўхтатади, мактаблар ва боғчалар, ҳукумат ва муниципал муассасалар, саноат корхоналари, айрим савдо марказлари қисман ёпилади.
Исроилда 2 сентябрь куни умумий иш ташлаш бўлиб ўтади. The Times of Israel’нинг ёзишича, ушбу ташаббус мамлакатдаги йирик Касаба уюшмаси федерацияси ҳисобланган «Гистадрут» етакчиси Арнон Бар-Давид томонидан илгари сурилган.
Намойишчилар Исроил ҳукуматидан ҲАМАС ушлаб турган асирларни зудлик билан озод этиш йўлини топишни талаб қилмоқда. Бар-Давиднинг фикрича, ҳукумат «сиёсий сабабларга кўра» ҲАМАС билан келишувларни кечиктирмоқда.
«Асирларни озод этиш бўйича келишувга эришиш — ҳозирда ҳамма нарсадан муҳим», — дейди Касаба уюшмалари федерацияси етакчиси.
Иш ташлашлар доирасида Тел-Авивдаги халқаро аэропорт ҳам фаолиятини тўхтатади, мактаблар ва боғчалар, ҳукумат ва муниципал муассасалар, саноат корхоналари, айрим савдо марказлари қисман ёпилади. Тиббиёт муассасалари эса дам олиш куни форматида ишлайди.
1 сентябрь куни ЦАХАЛ ҳарбийлар Ғазо секторида ҲАМАС томонидан 7 октябр куни ўғирлаб кетилган яна олти нафар асирнинг жасадини топганини маълум қилди. Ҳозирда 90 га яқин асирнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда; ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, уларнинг 33 нафари ўлдирилган.
«Гистадрут» охирги маротаба умумий иш ташлашни 2023 йил мартда ҳукумат томонидан судяларни тайинлашга таъсир кўрсатиш имконини берадиган суд ислоҳоти сабаб ташкиллаштирган эди. Норозилик намойишлари фонида ислоҳот қолдирилган. (Бир неча ойдан кейин Кнессет барибир тегишли қонунни маъқуллаган, бироқ мамлакат Олий суди уни бекор қилганди).
Мавзуга оид
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
18:08 / 19.12.2024
Исроил илк бор Яман пойтахтига зарба берди
14:47 / 18.12.2024