Жаҳон | 13:55 / 10.09.2024
2254
2 дақиқада ўқилади

Украина Россиянинг 38 та дронини йўқ қилгани ҳақида хабар берди

Россия яна бир бор Украина ҳудудига ҳаво зарбалари берди. Украина ҳаво мудофааси мамлакатнинг 13 минтақасида, шу жумладан Киевда ҳам ишлади.

Фото: Getty Images

10 сентябр, сешанбага ўтар кечаси Россия яна Украинага ҳаво зарбалари бериб, унинг ҳудудига иккита ракета ва 46 та Shahed дронини учирди. Украина ҳаво кучлари маълумотларига кўра, 38 та учувчисиз учоқ уриб туширилган, учтаси изсиз ғойиб бўлган, иккитаси эгаллаб олинган Луҳанск вилояти йўналиши бўйича учган, яна бири эса Россия томон қайта йўл олган.

«Россия қўшинлари Қримдан «Искандер-М» баллистик ракетаси, Қора денгиз устидаги ҳаво ҳудудидан Х-31П радиолокацион ракетаси ва 46 та Shahed типидаги ҳужумкор УУА (учириш жойлари: Курск, Ейск - Россия) билан зарба берди», дейилади Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари хабарида.

Telegram’да эълон қилинган постда, шунингдек, Россия ҳаво ҳужумини қайтаришда авиация, зенит-ракета кучлари ва Украина мудофаа кучлари радиоэлектрон кураш бўлинмасининг мобил ўт очиш гуруҳлари иштирок этгани қайд этилган. 

Умуман олганда, Украина ҳаво мудофааси 13 та минтақада - Винница, Киев, Черниҳив, Кировоҳрад, Миколайив, Одесса, Херсон, Черкасск, Суми, Днипропетровск, Харкив, Запорижжя ва Полтавада ишлади. 

Мавзуга оид