Ўзбекистон | 09:00 / 19.09.2024
1003
1 дақиқада ўқилади

Ипакчилик институти ҳузурида наслли уруғчилик станциялари ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг «Ипакчилик соҳасида наслли уруғчилик станциялари фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

Фарғона ва Хоразм вилоятларида Ипакчилик илмий-тадқиқот институти таркибида давлат муассасаси шаклидаги наслли уруғчилик станциялари ташкил этилди

Уларнинг асосий вазифалари – ипак қуртининг юқори сифатли элита уруғларини тайёрлаб, уруғчилик корхоналарини улар билан таъминлаш ҳамда ушбу йўналиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кучайтириш. 

Станцияларга зарур бино ва иншоотларни қуриш учун Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1 гектардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни ажратишади. 

Бундан ташқари, интенсив тутзорларни ташкил этиш учун 18 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

Мавзуга оид