Жаҳон | 13:20 / 19.09.2024
3276
2 дақиқада ўқилади

Санкциялар четлаб ўтилиши: АҚШ Хитойдан уран импортини текширяпти

Қўшма Штатлар Хитой Россиядан бойитилган уранни АҚШга олиб киришга қўйилган тақиқни бу маҳсулотларни ўз номи остида етказиб бериш орқали бузмоқда деб гумон қилмоқда, дея ёзади Reuters.

Фото: Руслан Кривобок/РИА Новости

АҚШ маъмурияти Россия уранини олиб киришга қўйилган тақиқнинг бузилиши эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда Хитойдан уран импортини текширмоқда. Вашингтон Хитой Россия Федерациясидан бойитилган уран импорт қилаётгани ва шу билан бирга АҚШга ўз маҳсулотларини экспорт қилаётгани бўйича гумонга эга, деб хабар берди Reuters агентлиги 17 сентябр куни ҳукумат доираларидаги хабардор манбаларга таяниб.

«Биз Россия уранини олиб киришга қўйилган тақиқ четлаб ўтилган бўлиши мумкинлигидан хавотирдамиз», — дея агентлик Америка уран ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (UPA) бош лоббичиси Жон Индаллнинг баёнотини келтирган. Унга кўра, ташкилот АҚШ Савдо вазирлигига текширув ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилган.

АҚШнинг Россия уранига қарши санкциялари

Қўшма Штатлар Россия Федерациясининг Украинага қарши урушни давом эттириш қобилиятини заифлаштириш учун Россия уранига қарши санкциялар киритди. Шу билан бирга, Хитойдан Америка Қўшма Штатларига бойитилган уран етказиб бериш кескин ошди, буни ITC Америка савдо агентлиги маълумотлари тасдиқлайди.

Биргина декабрь ойида Хитойдан деярли 243 тонна бойитилган уран импорт қилинган. Шу билан бирга, 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Пекин ушбу турдаги маҳсулотни АҚШга умуман етказиб бермаган. 2022-2023 йилларда Хитойнинг Россиядан бойитилган уран сотиб олиши сезиларли даражада ошди.

Айни пайтда, 2024 йил сентябр ойида Россия президенти Владимир Путин уран, титан ва никел экспортини тақиқлаш имконияти ҳақида маълумот қилди.

Мавзуга оид