Жамият | 17:00 / 20.09.2024
14201
3 дақиқада ўқилади
Реклама

BYD “параллел импорт”ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда BYD автомобилларининг ягона расмий дистрибютори “BYD Central Asia” компанияси ҳисобланади ва мамлакат бўйлаб 18 та расмий дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларига эга дилерларнинг контактлари ва номлари.

BYD Ўзбекистон бозорига кириб келгач, ўзбек ва рус тилларида, 4G булут хизмати билан жиҳозланган мултимедиа тизимини ва масофадан туриб автомобилни бошқариш дастурини тақдим этди. Шу каби қўшимча имкониятлар маҳаллий истеъмолчилар учун автомобиль бошқарувини сезиларли даражада яхшилайди .

Бундан ташқари, расмий дилерларимиз орқали сотиладиган автомобиллар маҳаллий бозорга мослаштирилган. Хусусан, улар юқори қувватга эга модернизация қилинган кондиционер компрессорига эга бўлиб, бу ёзнинг жазирама кунларида ҳам оптимал совитиш самарадорлигини таъминлайди. DM-i супер-гибрид бошқарув тизими ҳам маҳаллий бозордаги ёқилғи сифатини ҳисобга олган ҳолда созланмоқда, бу эса автомобилнинг энергия самарадорлигини ва маҳсулот барқарорлигини янада оширишга ёрдам беради. Бу эса расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар Ўзбекистоннинг реал шароитларига тўлиқ мослашганини ҳамда уларнинг "норасмий импорт" орқали олиб келинган автомобиллар билан солиштирганда узоқроқ муддат хизмат қилиши ва юқори сифатга эга бўлишини кўрсатади.

Шуни таъкидлаш керакки, расмий дилерлик марказларидан сотиб олинган барча BYD автомобиллари бренднинг саноат стандартларига мувофиқ кафолати билан таъминланган (автомобил учун 6 йил ёки 150 000 км ва батарея, электр двигател ва электрон бошқариш модули учун 8 йил). Ушбу кафолатни норасмий импортёрлар тақдим қила олмайди.

Ўзбекистонга “норасмий импорт” орқали олиб келинадиган автомобиллар сонининг кўплиги ва улар билан расмий дилерлик марказлари томонидан таклиф этилаётган автомобиллар орасидаги сезиларли техник фарқларни ҳисобга олиб, BYD “параллел импорт”ни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилади. Ушбу норасмий каналлар орқали сотиб олинган автомобиллар расмий кафолатга эга бўлмайди. Шу сабабли, BYDʼнинг расмий дилерлари сертификатланмаган тарзда олиб келинган автомобилларга кафолат хизматини кўрсатмайди. Бундан ташқари, барча мульти брендли дилерларга расмий тартиб-қоидаларга риоя қилмасдан олиб келинган автомобилларни сотмаслик тўғрисида қатъий кўрсатмалар берилди, чунки бу транспорт воситаларининг сифати ва яроқлилигини хавф остига қўяди.

Юқорида айтилганларни инобатга олиб, биз мижозларимиздан автомобил сотиб олишда эҳтиёткор бўлишларини ва юқори сифатли, халқаро стандартларга эга бўлган расмий дилер танлашини сўраб қоламиз.

Бизни қўллаб-қувватлаганингиз ва бизга билдирган ишончингиз учун миннадормиз.

Реклама

Мавзуга оид