Жамият | 10:05 / 24.09.2024
4204
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Лабо бошқариб кетаётган ёш боланинг отасига чора кўрилди

7-синфда ўқийдиган 13 ёшли бола инспекторга машинани отаси берганини айтган.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Ангор туманида мунтазам машина бошқариб юрган 7-синф ўқувчисининг (!) отасига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ангор тумани Зартепа маҳалласида яшовчи фуқаролар маҳалла ҳудудидан ўтган йўлда ёш боланинг "Лабо" русумли кичик юк машинасини бошқариб юрганига бир неча марта гувоҳ бўлишган.

Шундан сўнг улар маҳаллага бириктирилган ЙПХ ходимларига ҳолат ҳақида хабар бериб, ушбу ҳуқуқбузарликни бартараф этишни сўраган.

Ҳолат Ангор тумани ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан ўрганилиб, 7-синф ўқувчиси бўлган бола машина бошқариб кетаётганида тўхтатилган.

ЙҲХБ боладан машинани ким берганини сўраганда, 13 ёшли ўқувчи Лабони отаси берганини айтган.

Қайд этилишича, ҳолат боланинг отаси иштирокида муҳокама қилинган ва унга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мавзуга оид