Ўзбекистон | 08:50 / 25.09.2024
1207
2 дақиқада ўқилади
Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг "Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси таркиби тасдиқланди. Унинг асосий вазифалари:
- янги илмий асосланган сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;
- ўзбек тилига киритилган янги атамаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;
- ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қабул қилинган маъноларига мувофиқ бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш;
- янги сўз ва атамалардан фойдаланиш соҳасида бошқа тиллар қоидалари туфайли юзага келиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- республика ижро ҳокимияти марказий аппаратлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Атамалар комиссиясининг ишчи органи - Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Республика ижро ҳокимияти марказий аппаратлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ишчи гуруҳларнинг вазифалари белгиланди. Улар тегишли соҳаларда терминология ривожланиши масалаларини таҳлил қилиб, ҳар олти ойда ва йил якунида Комиссияга ҳисобот беради.
Мавзуга оид
12:30 / 26.10.2024
Кинематография миллий комиссиясининг вазифалари белгиланди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
22:26 / 24.08.2024
Республика комиссияси тақиқланган ташкилотларга адашиб кириб қолган 10 фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқди
09:28 / 22.04.2024